Она тилим — жону дилим
Xalq so'zi Online
0:00 / 0:00
Она тилим — жону дилим
34 048 просмотров · 4 года назад
Xalq so'zi Online
69,3 тыс. подписчиков
34 048 просмотров · 4 года назад
21 октябрь — Ўзбек тилига “Давлат тили” мақоми берилган кун.
Инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мероси, ҳатто олам барқарорлигининг асоси ҳам бу — тилдир. Шу сабаб онадек азиз ўз она тилимизни асраб-авайлаш, эъзозлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиз бўлмоғи жоиз.
Айни кунларда тил байрамига доир тадбирлар бутун мамлакатимиз бўйлаб, олий ўқув юртлари, лицей ва мактабларда кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Айниқса келажак авлод вакиллари саналган фарзандларимизга миллий тилни севиш ва асраш руҳини сингдириш, меҳр-муҳаббат уйғотиш ҳар бир инсоннинг зиммасида турган ўта масъулиятли вазифа саналади.
Пойтахтимиздаги мактаблардан бирига ташриф чоғида жажжи ўқувчиларнинг кўзида ёлқинланган оловни, минг ҳаяжон билан “Она тилим — жону дилим” дея баралла айтаётганини, шеърлар ўқиётганини кўриб беҳад севиндик. Ўйлаймизки, олиб борилаётган ишлар уларнинг келажакда ўз тилини асрайдиган, дунёга тараннум этадиган болалар бўлиб вояга етишида катта рол ўйнайди.
Дарҳақиқат, она тилини севмаган одамда ўзи туғилиб ўсган заминга, аждодларимиз минг йиллар давомида яратган буюк маданий меъросга, ота-онага, урф-одатларимизга муҳаббат бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Кимда ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин”.