Ўзбек қория | Буруж сураси, Қуръон қироат | Surah al-Buruj, Quran recitation
Bintu Muxtor Aliy
0:00 / 0:00
Ўзбек қория | Буруж сураси, Қуръон қироат | Surah al-Buruj, Quran recitation
28 246 просмотров · 4 года назад
Bintu Muxtor Aliy
9,65 тыс. подписчиков
28 246 просмотров · 4 года назад
БУРУЖ СУРАСИ.
Маккада нозил бўлган, 22 оятдан иборат.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
1. Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.
2. Ва ваъда қилинган кун билан қасам.
3. Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам.
4. “Ухдуд” эгаларига лаънат бўлсин.
5. У ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир.
6. У(кофир)лар ўша(чуқур)лар атрофида ўтирибдирлар.
7. Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари гувоҳдирлар.
8. Ва (улар) мўминлардан Азийз, Ҳамийд Аллоҳга бўлган иймондан бошқа “айб” топа олмадилар.
9. У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир.
10. Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор.
11. Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга (дарахтлар) остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса, ниҳоятда улкан ютуқдир.
12. Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатли, қаттиқдир.
13. Албатта, У Ўзи бошлайдир ва қайтарадир.
14. Ва У мағфират қилувчи, барчага яхшиликни раво кўрувчи зотдир.
15. У, Арш эгаси ҳамда қадри улуғ зотдир.
16. У нимани хоҳласа, қила олувчи зотдир.
17. Сенга аскарларнинг хабари келдими?
18. Фиръавн ва Самуднинг.
19. Балки, кофирлар ёлғонга чиқаришадир.
20. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир.
21. Йўқ!!! У Қуръони Мажийддур.
22. У Лавҳул Маҳфуздадир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Тафсири Ҳилол.
#burujsurasi #qoriya #bintumuxtoraliy