БОЛА БАХШИ ( QURBONNAZAR ABDULLAYEV)
АЛИ ҚАМБАР (ALI QAMBAR) КАНАЛИ
0:00 / 0:00
БОЛА БАХШИ ( QURBONNAZAR ABDULLAYEV)
13 317 просмотров · 3 года назад
АЛИ ҚАМБАР (ALI QAMBAR) КАНАЛИ
10,7 тыс. подписчиков
13 317 просмотров · 3 года назад
АБДУЛЛАЕВ КУРБОННАЗАР (БОЛА БАХШИ)
БОЛА БАХШИ (тахаллуси; асл исми Абдуллаев Қурбонназар)
(1899 Хива тумани Гулланбоғ қишлоғи—1994) — Ўзбекистон халқ достончиси (1938). 2-жаҳон уруши қатнашчиси, Хоразм достончилик мактабининг йирик вакили. Хоразмлик Жуманазар бахши (?— 1929) нинг шогирди. Ўн ёшларидаёк катта ёшдаги бахшилар даврасида достон, қўшиқ айтганлиги учун «Бола бахши» номини олган. Унинг репертуарида « Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам». «Ошиқ Маҳмуд», «Бозиргон», «Хирмондали», «Авазхон», «Кампир», «Қирқминг». «Сафар кўса» каби 20 га яқин достон бўлиб, улардан «Бозиргон» (1965), «Авазхон» (1967) достонлари ёзиб олиниб, нашр этилган. У ёшларга достон айтишни ўргатиш мактаби ташкил қилган (1970), кўпгина шогирдлар етиштирган. Ўзбекистон адабиёти ва санъати декадаси (Москва, 1937), Ўзбекистон халқ ижодчилари олимпиадаси (Тошкент, 1938), Халқаро Олтойшунослар (Тошкент, 1987) ҳамда бошқа фольклор анжуманлари (1978, 1985)да қатнашган.
Адабиёт: Мирзаев Т., Халқ бахшиларининг эпик репертуари. Т., 1979.