Перейти к содержимому

Давлат меҳнат инспекцияси

studio_67

0:00 / 0:00

Давлат меҳнат инспекцияси

237 просмотров · 5 лет назад
studio_67
30,2 тыс. подписчиков
237 просмотров · 5 лет назад
Давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали Н.Алимова исмли фойдаланувчининг Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида шифокорларнинг бир неча ойлик маошлари берилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди. Натижада тиббиёт маркази ходимларининг 2020 йил ноябрь ва декабрь ойлари учун ойлик маошлари тўлиқ тўлаб берилди. “Youtube” ва “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали “Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг “Уй ичи газ жиҳозларга хизмат кўрсатиш” бўлимининг чилангарларга ойлик маошлар ўз вақтида берилмаётганлиги, Конституция ва Янги йил байрамига мукофот пуллари берилмагани ҳақида мурожаат келиб тушди. Бу ҳолат ўрганилганда “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг шахар ва туман “Уй ичи газ жиҳозларга хизмат кўрсатиш” бўлимининг чилангарларга 2020 декабрь ойига қадар хизмат ҳақлари тўлиқ тўлаб берилганлиги, жамиятнинг хизмат хақидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги аниқланди."