Перейти к содержимому

АЛИМЕНТ бўйича Ўзбекистондан ЧИҚИШГА қўйилган ТАЪҚИҚни ечишни яна бир усули

Azam Nurmatov | Advokat

0:00 / 0:00

АЛИМЕНТ бўйича Ўзбекистондан ЧИҚИШГА қўйилган ТАЪҚИҚни ечишни яна бир усули

80 165 просмотров · 3 года назад
Azam Nurmatov | Advokat
65,5 тыс. подписчиков
80 165 просмотров · 3 года назад
📩 Энди мен билан тўғридан-тўғри ҳуқуқий маслаҳат олишингиз мумкин! Саволингиз бўлса, қуйидаги тартибда мурожаат қилинг: 1️⃣ Саволингизни ёзинг 2️⃣ 20 000 сўм донат қилинг 3️⃣ Мен шахсан жавоб бераман 🔗 Ҳавола: https://idonate.uz/d/azamnur Нима оласиз? ✅ Шахсий ва аниқ ҳуқуқий жавоб ✅ Батафсил тушунтириш ✅ Овозли хабар орқали ҳам савол юбориш мумкин ✅ Тўлов — карта орқали онлайн ⚖️ Адвокат Азам Нурматов 15 йиллик ҳуқуқий тажриба Мундарижа: 00:00 – Муқаддима 00:43 – Кириш қисми 01:00 – Аслда қандай ҳолда таъқиқ қўйилиши керак? 06:04 – Узрли деб топиладиган сабаблар 08:35 – Қандай мазмундаги ариза берилади? 09:25 – Қаердаги маъмурий судга мурожаат қиласиз? 10:15 – Судга бериладиган ариза мазмуни, шакли ва иловалари қандай бўлади? 12:46 – Давлат божи ва почта ҳаражатлари, қаерга тўлаймиз, нечпул тўлаймиз? 16:03 – Ушбу тоифадаги ишларни энг нозик ва муҳим жиҳатлари 17:12 – Муддатларни ўтиши. Ўтган бўлса нима қиламиз? Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 421-модда. Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш Биринчи қисми: Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли, бундан жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно. Агар сабаблариз узрли бўлса, яъни: Сизни алимент ундируви бўйича қабул қилинган суд буйруғи ёки ҳал қилув қарори бўйича юритилган ижро хужжатидан хабарингиз бўлмаса ва шуни оқибатида қарздорлик келиб чиққан бўлса; Сизни алимент ундируви бўйича ҳеч қачон қарздорлигингиз бўлмаган ва ҳозир ҳам мавжуд эмас, лекин таъқиқ қўйилган бўлса; Ёки алимент тўлови бўйича қарздорлик бошқа бир узрли сабабларга кўра вужудга келган бўлса ва ҳоказо ҳолатлар, яъни сиз ўз важларингизни келтирасиз! Шундай ҳолатда таъқиқ қўйилган бўлса, Сизни зудлик билан (яъни тез) маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқингиз бор. Бу процесс Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси билан тартибга солинади. Қисқартмаси МСИЮтК Асос: 27-модда. Суд томонидан ҳал этиладиган ишлар Биринчи қисм, 2-банди Суд: 2) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги; Яъни, “Давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида” ариза билан мурожаат қиласиз Ариза қаердаги маъмурий судга берилади?: 32-модда. Судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари Фуқаронинг ёки юридик шахснинг аризаси (шикояти) қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган маъмурий орган жойлашган ер ёхуд мансабдор шахснинг иш жойи бўйича судга тақдим этилади. 128-модда. Аризанинг (шикоятнинг) шакли ва мазмуни 129-модда. Аризанинг (шикоятнинг) ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориш 130-модда. Аризага (шикоятга) илова қилинадиган ҳужжатлар 187-модда. Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги аризанинг (шикоятнинг) шакли ва мазмуни Асосийси: 1) Аризани нусхасини ишда қатнашувчи тарафларга юборилганлиги ҳақидаги почта квитанцияси; 2) Давлат божи ва почта ҳаражатларини тўланганлиги ҳақидаги квитанцияси. Давлат божи фуқаролар учун БҲМ(базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 1 баравари – 330 000 сўм. Почта ҳаражатлари – БҲМнинг 10% - 33 000 сўм. Энди, ушбу ишни энг муҳим жиҳати ва нозик жойи: 23-боб. Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш 186-модда. Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш муддатлари Ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин. Бунда, бунақа муддат борлигидан хабарим йўқ эди, шунинг учун мурожаат қилмаганман деган важ ўтмайди... Ҳамма маҳоратингизни ишга солишингизга тўғри келади...