Перейти к содержимому

Sunnatga muvofiq namoz | Tanlov shartlari

MuhsinTV

0:00 / 0:00

Sunnatga muvofiq namoz | Tanlov shartlari

6 204 просмотра · 5 лет назад
MuhsinTV
54,3 тыс. подписчиков
6 204 просмотра · 5 лет назад
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ. Азизлар, мана Устоз Юсуф Давроннинг “Такбирдан саломгача бўлган намоз аҳкомлари” номли туркум дарслари ҳам ўз поёнига етди. Намоз ҳукмларини қанчалик ўзлаштирганингизни синаб кўришингиз учун қулай имконият бўлган “Суннатга мувофиқ намоз” танловимиз фурсати ҳам етиб келди. Танловни барчага бирдек қулай бўлиши учун онлайн викторина шаклида ўтказишга қарор қилдик. Викторина шартлари ва унда иштирок этиш тартибини таништириб ўтсак. Викторинада намоз ҳукмлари дарсларига оид 100 та тест савол берилади. Саволларга жавоб бериш учун викторинага мўлжалланган махсус веб саҳифасига ташриф буюришингиз лозим. Бунинг учун телефон, компютер ёки планшетингизнинг интернет браузери орқали https://muhsin.tv/tanlov саҳифасига ташриф буюрасиз. Эслатиб ўтамиз, тестларни топширишда муаммоларга дуч келмаслик учун Google Chrome (гугл хром), файрфокс, телефонларга оид махсус браузер ёки Apple Safari браузерларидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Шундай қилиб, махсус веб саҳифага кирганингиздан сўнг белгиланган жойга исми шарифингизни киритишингиз керак. Фақат исмингизни ёзишингиз кифоя қилмайди. Шунинг учун тўлиқроқ маълумот киритишга ҳаракат қилинг. Ундан сўнг яшаш жойингиз, телеграм рақамингиз ёки телеграм профил манзилингизни киритинг. Шахсингизга оид маълумотлар махфийлиги таъминлади ва ундан фақат ғолибларга совғаларни етказиш учун фойдаланилади. Ундан кейин кетма-кет равишда 100 та тест савол берилади. Ҳар бир саволга бир қанча вариантлар тақдим қилинади. Викторинадан муваффақиятли ўтиш учун барча саволларга жавоб беришингиз шарт. Агар жавобни аниқ билмасангиз тўғрироқ деб тахмин қилганингиз вариантни танланг. Шу тариқа 100 та саволга жавоб берганингиздан сўнг «юбориш» тугмачасини босинг. Агар бирон саволга жавоб беришни унутиб қолдирган бўлсангиз, тизим сизни ўша саволга йўллаб, жавоб беришингизни талаб қилади. Саволларга тўлиқ жавоб берганингиздан сўнг жавобингиз қабул қилингани ҳақида тасдиқнома чиқади. Шу ернинг ўзида “балларни кўриш” тугмачасини босиб, қайси саволларга тўғри жавоб берганингиз ва қайси саволларда хато қилганингизни ҳамда жавобларнинг далилини билиб олишингиз мумкин. Унутманг, танловда ҳар бир киши фақат бир марта иштирок этиш ва ҳар бир саволга бир марта жавоб бериш ҳуқуқига эга. Онлайн викторина саҳифаси 2-апрель 2021 йил, Тошкент вақти билан 21:00 да очилиб, жавоб бериш учун 2 соат муҳлат берилади. Шу вақт мобайнида жавоб беришга улгурган кишиларгина танловда иштирок этган ҳисобланади. Энг кўп балл олган иштирокчилар ғолиб деб топилиб, уларга ўзлари қолдирган телеграм рақами орқали боғланилади. Ғолиблар Устоз Юсуф Даврон тарафидан эълон қилинади. Танловимизда иштирок этинг, билимингизни синаб кўринг ва совғаларга эга бўлинг! Аллоҳ таоло барчамизни яхшиликларга шошиладиган ва яхшиликлар учун мусобақалашадиган бандаларидан қилсин! Аллоҳ таоло ушбу викторинани барчамиз учун фойдали қилсин! Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.