#Муҳим! Вакцинадан кейин боласи ётиб қолган оналарнинг дардини ким эшитади?
Nigor Alimhan
0:00 / 0:00
#Муҳим! Вакцинадан кейин боласи ётиб қолган оналарнинг дардини ким эшитади?
2 011 просмотров · 3 нед. назад
Nigor Alimhan
116 подписчиков
2 011 просмотров · 3 нед. назад
#Муҳим! Вакцинадан кейин боласи ётиб қолган оналарнинг дардини ким эшитади?
Шоҳимардонда бўлганимда кўрган бир манзара дилимни қаттиқ оғритди.
Кичик ёшдаги бир нечта боланинг бир жойда ётиб даволанаётганини кўрдим. Оналаридан, «Болаларингизга нима бўлди?» деб сўрадим.
Уларнинг айтишича, фарзандларидаги бу ҳолат қизамиққа қарши вакцина олгандан кейин пайдо бўлган.
«Наҳотки?» дедим...
Оналар эса, бу каби ҳолатлар жуда кам учрайди, ҳатто «мингта боладан биттасида бўлиши мумкин», деган гапларни эшитганини айтишди.
Мен бу ерда тиббий хулоса чиқармоқчи эмасман. Вакцина сабаб бўлганми ёки вакцинадан кейин тасодифан бошқа касаллик юзага келганми — буни фақат малакали шифокорлар, лаборатория текширувлари ва масъул тиббий комиссия аниқлаши мумкин.
Аммо битта савол жуда муҳим.
Агар бола вакцинадан кейин оғир аҳволга тушган бўлса, унинг ота-онаси қаерга мурожаат қилади?
Оналарнинг айтишича, даволаниш учун дори-дармонлар қиммат. Айримлари ҳатто ҳоким қабулига бориб, фарзандини даволаш учун моддий ёрдам сўрашга мажбур бўлар экан.
Бу жуда оғир ҳолат.
Кам таъминланган ота-она қиммат дорини сотиб ола олмаса, бола қандай даволанади?
Агар давлат болалар саломатлигини муҳофаза қилиш учун эмлаш ишларини ташкил этаётган бўлса, эмлашдан кейин кутилмаган оғир асоратлар кузатилган ҳолатларда ҳам оила ёлғиз қолиб кетмаслиги керак эмасми?
Бу ерда энг муҳими — айбдор қидириш эмас, ҳақиқатни аниқлаш.
Ҳар бир шундай ҳолат тиббий жиҳатдан чуқур ўрганилиши, вакцина сифати, сақлаш ва ташиш шароити, эмлаш жараёни, боланинг вакцинадан олдинги ва кейинги ҳолати текширилиши керак.
Агар вакцина билан боғлиқлиги тасдиқланмаса — бу ҳам очиқ айтилсин.
Агар боғлиқлиги аниқланса — оила қандай ёрдам олади, даволаш харажатларини ким қоплайди, боланинг кейинги ҳаёти учун ким масъул бўлади?
Энг оғири — она фарзандининг соғлом бўлиб улғайишини кутиб турган пайтда, унинг оғир аҳволда ётиб қолишини кўришидир.
Бундай оналарнинг овозини эшитиш керак.
Сенаторлар, депутатлар, соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари — сизлар бу оилаларнинг дардини эшитяпсизларми?
Ҳоким қабулига бориб ёрдам сўрашга мажбур бўлаётган онага «бу сизнинг муаммоингиз» деб қараш мумкин эмас.
Гап оддий бир дори ёки бир марта бериладиган моддий ёрдам ҳақида эмас.
Гап бола тақдири ҳақида.
Бугун бир она фарзанди учун ёрдам сўраб эшикма-эшик юрса, эртага бошқа бир ота-она ҳам худди шу ҳолатга тушиши мумкин.
Шунинг учун масъуллардан талаб битта.
Шоҳимардондаги ва республикадаги бу болалар ҳолати холис ва очиқ ўрганилсин. Оналарнинг мурожаатлари эшитилсин. Тиббий хулоса жамоатчиликка тушунарли тарзда билдирилсин. Агар даволанишга муҳтож оилалар бўлса, улар ёрдамсиз қолдирилмасин.
Чунки соғлом фарзанд — оиланинг бахти, миллатнинг келажаги.
Она йиғлаётганда раҳбарлар сукут сақламаслиги керак.
Бир боланинг дарди ҳам жамият учун бефарқ масала бўлмаслиги шарт!
Ҳурматли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев наҳотки АҚШ Президенти President Donald J. Trump, Donald J. Trump дек вакцина сонини эмлашни камайтира олмасак, аҳир сиз Президент шу юртни отасисиз Дональд Трамдек!
Нигора Алимова