Перейти к содержимому

34. САБАЪ СУРАСИ

Islom Tv

0:00 / 0:00

34. САБАЪ СУРАСИ

13 296 просмотров · 4 года назад
Islom Tv
106 тыс. подписчиков
13 296 просмотров · 4 года назад
Бу сураи каримада Сабаъ (Яман) подшоҳлари қиссаси келгани учун у ушбу ном билан аталган. Бошқа маккий суралар каби, бунда ҳам асосан ақийда, иймон-эътиқод масаласи муолажа қилинади. Хусусан, Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти, ваҳийси, иймон ва ўлгандан кейин тирилиш ҳақ эканига ишонч масалаларига алоҳида эътибор берилади. Сура Аллоҳ таолога ҳамду сано ва мақтовлар ҳамда Унинг баркамол сифатларининг тавсифи билан бошланади. Сўнгра мушрикларнинг охиратни, ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор этишлари зикр этилиб, уларнинг шак ва шубҳаларига яраша жавоб қайтарилади. Кейин эса Довуд алайҳиссаломнинг ва у кишининг ўғиллари Сулаймон алайҳиссаломнинг қиссалари келади. Аллоҳ таолонинг неъматларига улар қандай шукр келтирганликлари ва оқибатда Аллоҳнинг марҳаматига эришганликлари баён қилинади. Маккада нозил бўлган. 54 оятдан иборат.