Хайрулло Бозоровнинг Фарғона шаҳридаги ерга чиқарилган қарори низога сабаб бўляпти
Vodiy24UZ
0:00 / 0:00
Хайрулло Бозоровнинг Фарғона шаҳридаги ерга чиқарилган қарори низога сабаб бўляпти
3 275 просмотров · 1 год назад
Vodiy24UZ
44,5 тыс. подписчиков
3 275 просмотров · 1 год назад
Фарғона шаҳри, "Мирзо Улуғбек" маҳалласида жойлашган 40- сонли кўп қаватли турар-жой биносида истиқомат қилувчи Насиба Атаханова президент ташаббусидан руҳланиб, ўзи яшаб турган бино атрофидаги бўш майдонни кўкаламзорлаштирган. Бироқ кўп вақт ўтмай "яшил майдон" қурилиш баҳонасида бузиб ташланган.
Фуқаронинг бизга берган маълумотига кўра, вилоят ҳокими қарорига асосан қурилиш ишлари "Янгийўл" маҳалласидаги "40г" сонли кўп қаватли турар-жой биносининг орқа томонида амалга оширилиши белгиланган. Муаммо юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга йўлланган мурожатлар эса қаноатлантирилмаган.
Вилоят ҳокимининг жорий йил 24 апрель куни Риштон туманида ўтказган сайёр қабулида ҳам бу масалага ҳуқуқий ва одилона ечим бериш юзасидан масъулларга топшириқ берилган. Лекин ҳолат ҳалигача ўрганилмаган.
Инсон қадри улуғланаётган жамиятимизда бу каби майда муаммоларни бартараф этиш учун давлат корхона ва ташкилотларида барча шароит ҳамда имкониятлар етарли. Фақат бунга хоҳиш ва ҳаракат бўлса бас.