ЭРТА УЙҒОНГАН ОДАМ: Муҳаммад Солиҳ ҳақида биографик китоб тақдимоти
Karimberdi To'ramurod
0:00 / 0:00
ЭРТА УЙҒОНГАН ОДАМ: Муҳаммад Солиҳ ҳақида биографик китоб тақдимоти
2 828 просмотров · 15 часов назад
Karimberdi To'ramurod
79,7 тыс. подписчиков
2 828 просмотров · 15 часов назад
Президентимизга раҳмат! Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати шарофати билан, сўз эркинлиги, фикр эркинлиги боис Ватандан айро юрганлар, хусусан, шоир Муҳаммад Солиҳ ҳақида ҳам илиқ сўзлар айтила бошланди ва у киши ҳақида газетада мақолалар, ижтимоий тармоқларда суҳбатлар берила бошланди. Менинг Муҳаммад Солиҳ ҳаётига оид “ЭРТА УЙҒОНГАН ОДАМ” номли икки томлик биографик китобим тақдимот маросимида ҳам Президентимиз шарафига улуғ сўзлар айтилиб, миннатдорчилик билдирилди. Маросимда бир қанча тарихчи ва тилчи профессорлар, шоир ва ёзувчилар, журналистлар, шоирнинг шогирдлари ва мухлислари, олис демасдан келиб, ёнимда турган сабоқдош дўстларим иштирок этишди. Тарих фанлари доктори Қаҳрамон Ражабов асарнинг тарихий жиҳатдан муҳим аҳамияти ҳақида гапирдилар. “Адабиёт” газетаси бош муҳаррири асарнинг бадиий қийматига юксак баҳо бердилар.
Асарнинг ўзбек ва турк тилларида Туркияда катта ададда чоп этилгани ўзбек адабиётининг ютуғи экани эътироф этилди. Тақдимот маросимига Фарғонадан, Самарқанддан, Қашқадарё ва Сурхандарёдан, ҳатто олис Хоразмдан ҳам меҳмонлар келишди. Шоирнинг укаси Рашид Бекжон хоразмликлар номидан, оила аъзолари номидан миннатдорчилик билдириб, акаси билан боғлиқ гўзал хотираларини сўзлаб берди. Вафо Файзулла, Гўзалбегим ва яна бир неча ижодкорлар Муҳаммад Солиҳ шеърларидан ва ўзларининг устозга атаб ёзган шеърларидан ўқиб беришди.