ҚУШЛАРГА ТЎЛА ХОНАДОНДАН РEПОРТАЖ
Mushtum Jurnali
0:00 / 0:00
ҚУШЛАРГА ТЎЛА ХОНАДОНДАН РEПОРТАЖ
5 363 просмотра · 13 дн. назад
Mushtum Jurnali
40,2 тыс. подписчиков
5 363 просмотра · 13 дн. назад
Табиатнинг ўзига хос гўзаллиги бор. Бу гўзалликни қушларнинг ёқимли сайраши, ранг-баранг қанотлари ва бетакрор парвозларисиз тасаввур этиш қийин. Айрим инсонлар учун эса қушлар шунчаки табиатнинг бир бўлаги эмас, балки умр мазмуни, қалбга таскин берувчи энг яқин ҳамроҳдир.
Бугунги қаҳрамонимиз Турсунбой Мадаминов ҳам ана шундай инсонлардан бири. У узоқ йиллардан буён қуш боқиш билан шуғулланиб келади. Бугун унинг хонадонида уч юздан ортиқ турли хил қушлар парваришланмоқда. Бу масканга қадам қўйган инсон ўзини гўё табиатнинг сеҳрли оламига тушиб қолгандек ҳис этади.
Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
«Муштум»нинг махсус мухбири