Бухорода юз берган табиий офат талофотлари қандай бартараф этилмоқда?
Xalq so'zi Online
0:00 / 0:00
Бухорода юз берган табиий офат талофотлари қандай бартараф этилмоқда?
18 483 просмотра · 6 л. назад
Xalq so'zi Online
69,5 тыс. подписчиков
18 483 просмотра · 6 л. назад
Жорий йилнинг 27 апрель куни кечқурун Бухоро вилоятида табиий офат юз бериб, бир қанча ҳудудлар, хусусан Олот, Қоракўл туманларидаги ижтимоий объектлар, уй–жойлар, алоқа–коммуникация тизимлари, боғ-роғлар, экин майдонларига катта зиён етди. Кучли шамол натижасида туманда қад кўтарган кўплаб намунали уйларнинг том қисми кучли жиддий зарарланди. Мустаҳкам симёғочлар синиш даражасига етди. Светофорлар жойлашган қурилмалар қийшайиб, яроқсиз холга келди. Шу дамдан бошлаб одамлар бир ёқадан бош чиқариб, талофот оқибатларини бартараф этишга киришдилар. Мисол учун, Олот туманида юзлаб, минглаб одамлар бир-бирларига ёрдам беришга киришиб кетдилар. Буни кўриб халқимиз нақадар бағрикенг эканлигига ва ҳар қандай офатни енга олишига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик.