Перейти к содержимому

Hologram theatre "Amir Temur"

Murodilla Alimbaev

0:00 / 0:00

Hologram theatre "Amir Temur"

1 008 просмотров · 5 лет назад
Murodilla Alimbaev
9 подписчиков
1 008 просмотров · 5 лет назад
БАРИБИР ҚИЛАМАН Бугун сизларга менинг энг катта стартап лойиҳаларимдан бири "Hologram theatre" тўғрисида ўртоқлашмоқчиман. 2018 йил ШҲТнинг ёшлар саммитида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига йўл олдик. Мазкур сафарда Ўзбекистон делегацияси томонидан 10 киши иштирок этдик. Ҳар бир мамлакатга ташриф бўлганида албатта ўша ерни диққатга сазовор жойларини кўрсатишади. Циндаода эса бундай жойлар кўп ва шулардан бири Хитой Диснейленди. У ерда мен ҳаётимда биринчи маротаба Голографик театрни томоша қилдим. Театрнинг постановкаси хитойни эртакларидан бири эди, энг қизиғи фақатгина 1 киши ўйнаган, қолган артистлар голограмма экан. Ушбу театрдан таъсирланиб, ўзимга мақсад қўйдим мен ҳам шундай театр яратаман деб. Энг қизиғи қандай қиламан, нимадан бошлайман бу иккинчи даражалик масала эди. Ишни даставвал интернет орқали маълумотлар қидиришни бошладим, энг асосийси яратиш тизимини билиб олдим, ундан сўнг креатив гуруҳни тўплай бошладим, Ирода Дадажанова, Лазиз Ғаниев, Санжар Маткаримов, Раҳимжон Дусанов, Бахтиёр Абдуллаев ва Александр Пикаловлар ёрдамида ушбу лойиҳани бошлаб юбордик. Бир ярим йил давомида Амир Темур деб номланган голографик спектаклни яратиш устида иш олиб бордик. Бир мунча тарихчилар, китоблар ва либос дизайнерлари билан маслаҳатлар олиб бордик. Ва ниҳоят театрни очдик. Дўстлар сизларга улашгим келди. Албатта лойиҳада ўзига яраша камчиликларимиз ҳам бор, лекин бу бизнинг биринчи қадамимиз. Дарвоқе бу театр Марказий Осиёда ҳозирча ягона. Бундан ташқари бу лойиҳаларни музейларда, театр ҳамда концерт томошаларида ва кенг миқёсдаги тадбирларда ҳам ишлатса бўлади. P/s Хозирда ушбу театримиз Самарқанд шахрида очилиш арафасида.