Топширишга розисиз? Ҳа.....
EL Yurt
0:00 / 0:00
Топширишга розисиз? Ҳа.....
197 206 просмотров · 1 г. назад
EL Yurt
15,4 тыс. подписчиков
197 206 просмотров · 1 г. назад
Бир беморни, айниқса руҳиятида нуқсони бўлган беморни қарийб 16 йил уй шароитида парваришлаш осон иш эмас. Буни ўзидан ўтказган худоимни суйган бандалари яхши билишади.
Лавҳани кўриб ҳар ким ўзининг тафаккури, салоҳияти, ҳаётий тажриба ва кечинмаларидан келиб чиқиб, турлича фикр-мулоҳаза қилишлари мумкин.
Хусусан, Ботир ака худоимдан сўраган ўғил фарзанди болаликдан руҳиятида нуқсони билан туғилган. Камига оилада келишмовчилик, етишмовчилик ортидан турли баҳона сабаблар ортидан аёл оилани ташлаб кетган.
Шундан сўнг, Ботир ака 4 йил олдин иккинчи турмушини қурган, бугунги кунда эр-хотин ва акаси Ғафуржон ака биргаликда 16 ёшга тўлаётган ногиронлиги бўлган ўғлини парваришлаб келишмоқда.
Кун сайин жисмонан улғайиб бораётган ва ўзини хатти-харакатларини назорат қила (кези келса, нон билан лезвияни фарқлай) олмаётган, ўзига-ўзи мустақил хизмат қила олмайдиган ўғлини парваришлаш ва жисмоний жиҳатдан бошқариш турли қийинчиликларни туғдирмоқда (исиғи-совуғи бор, хожати дегандек, қолаверса қўни-қўшнининг майда фарзандлари-набираларига тан жароҳати етказиб қўйиш ҳавфи юқори). Лекин, Ботир ака ҳақиқий Ота-да, ҳаммасига чидаяпти, фарзандини ташлаб қўймаяпти.
Бироқ, ҳаёт ҳеч кимни кечирмайди, аялаб ўтирмайди дегандек, кун сайин аста-секин жисмоний ҳолати зайфлашаётганини сезаётган деярли 50 ёшни қаршилаётган Ботир ака келажакни ўйлаган ҳолда, мажбурликдан ўғлини Мурувват уйларига жойлаштиришни сўраган. Қарийб 5 йилдан буён ушбу масалани ҳал қила олмаган.
Бу сафар унинг мурожаати жойига чиқиб ўрганилди, хонадондаги ижтимоий муҳит билан тўлиқ танишиб чиқилди.
Ботир аканинг розилиги билан ўғли Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тизимлар, Денов тумани ҳокимлиги ҳамда Президент халқ қабулхоналари биргаликдаги саьйи-харакатлари билан 2-сон Руҳий-асаб касалликлари шифохонасига ётқизилди. Бу ерда бемор қайта тўлиқ тиббий тафтишдан ўтказилиб, дастлабки даволаниш жараёнларини ўтказгандан сўнг, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда, Мурувват уйларига жойлаштирилади.
Шунингдек, Денов тумани ҳокимлиги томонидан Ботир ака оиласини қўллаб-қувватлаш мақсадида, ҳовлисига яқин кунларда камида бир сотиҳ ерга иссиқхона қурилади ҳамда аёлига тикув машинаси берилади.
Келгусида, Ботир ака оиласидаги ижтимоий муҳитни ўрганиш учун мавзуга албатта яна қайтилади.