Ўзбек келаётир тарих қаъридан
Shavkat Oʻymovutli
0:00 / 0:00
Ўзбек келаётир тарих қаъридан
985 просмотров · 6 дней назад
Shavkat Oʻymovutli
264 подписчика
985 просмотров · 6 дней назад
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР...
Яна хаёл узра машъелар хил-хил,
Бир пайғом васлига талпинар дадил.
Илҳом парисининг хушхабаридан
Сарҳуши сангучдай айрамоқда дил —
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!
Асраб нағрасини, янғроқ сасини
Қадим Хоразмнинг хазинасини,
Икки ярим, уч минг йиллар наридан
Опичлаб Авесто дафинасини,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!
Бир қанот — Алпомиш, бир қанот — Широқ,
Бир ён — Алп Эр Тунга, енгилмас тупроқ.
Ўт олиб мангулик самандаридан,
Тўмарислар қалқин ёритган чироқ —
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!
Даҳосининг сонсиз меваси билан,
Самарқанд, Бухоро, Хиваси билан,
Қанча тош битикининг ўйиқ бағридан,
Шоҳона тенгдоши бўлган шеърваси билан,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!
Азалдан заковат нурида ёлчиб,
Зулматларга ирфон ёғдусин сочиб,
Туриб, тишу кўнгилга тишаши ердан,
Не-не сайёралар, қитъалар очиб,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!
Чиқариб нурафшон йўлга карвонин,
Бошига кўтариб тенгсиз сарбонин,
Куч олиб истиқлол зафарларидан,
Яна юлдузларга тақаб нарвонин,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!
Йўл бўшат, дилларда музлаган армон!
Йўл бўшат, менсимай хор қилган нодон!
Яна минг йилликнинг тонгларидан,
Йўл бўшат, замона! Йўл бўшат, жаҳон! —
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!
Ақиф БАҒИР,
озар шоири