Расулуллоҳни яхши кўриш шартлари ва мавлуд масаласи (Эътиқод 40)
ИСЛОМ ОВОЗИ - ISLOM OVOZI
0:00 / 0:00
Расулуллоҳни яхши кўриш шартлари ва мавлуд масаласи (Эътиқод 40)
16 731 просмотр · 7 л. назад
ИСЛОМ ОВОЗИ - ISLOM OVOZI
29,3 тыс. подписчиков
16 731 просмотр · 7 л. назад
Бўлимлар: Эътиқод
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1992 йил
Аллоҳ таоло Ислом динини мукаммал қилиб берган;
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонлаш салафи солиҳлар даврларида эмас, кейинги замонларда пайдо қилинган;
Динда янги пайдо қилинган амал рад қилиб ташланадиган биъдатдир;
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрганлар ўзлари ҳам, аҳли-оилалари ҳам исломий ҳаёт кечиришлари лозим;
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни севган умматлари у зотнинг суннатларига мукаммал тарзда эргашадилар;
Мавлуд қасидаларидан кўра Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда собит бўлган дуоларни ёд олишимиз лозим;
Расулуллоҳни мақтаб, у зотга салавот айтиб, ибратли қасидаларни битган аҳли илм шоирлар бидъат пайдо қилмоқчи бўлмаганлар;
Саҳобаи киромлар динда чуқур кета бошлаган одамларга қарши турганликлари ҳақида баъзи ривоятлар;
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга доимо салавотлар айтиб юриш савобли амал, аммо гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўқиш суннат эмас;
Мусулмонларнинг Расулуллоҳга бўлган соғинчлари ва Қиёматда у зотга ҳамроҳ бўлиш умидлари;
Саҳобаи киромларнинг Расулуллоҳга бўлган муҳаббатлари ва у зотнинг аъзои баданларини табаррук қилишлари;
Расулуллоҳнинг аъзои баданлари муборак бўлганлиги у зотнинг ўзларига чекланган хусусият;
Расулуллоҳ ўзларини ҳаддан зиёд улуғлашдан умматларини қайтариб турардилар;
Мадинаи мунаввара аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қандай кутиб олганликлари қиссаси;
Савол-жавоблар.