Перейти к содержимому

ДУНЁДА ЙЎҚ ОДАМЛАР... ёхуд РАИСМИ, ИЧКУЁВМИ?

Mushtum Jurnali

0:00 / 0:00

ДУНЁДА ЙЎҚ ОДАМЛАР... ёхуд РАИСМИ, ИЧКУЁВМИ?

10 216 просмотров · 8 часов назад
Mushtum Jurnali
39,9 тыс. подписчиков
10 216 просмотров · 8 часов назад
Шаҳрихон тумани “Пахтакўл” МФЙда яшовчилар каби одамлар нафақат Ўзбекистонда, балки, дунёда топилмаса керак! Сабаби: Ёнларидан пул йиғиб, маҳаллани асфальт қилишган, ичимлик суви тортишган. Энди пул йиғиб: бетон-исталбалар, кабеллар, сип-кабеллар, ҳатто, трансформатор сотиб олиб, сим улашга тайёр қилиб ўрнатиб қўйишибди. Туман ҳокимлигини, электр раҳбарларини умуман безовта қилишмаяпти. Масъуллардан фақат исталбаларни ўрнатиб, асосий тармоққа улаб беришни сўрашмоқда. Масъуллар эса, пайсалга солишмоқда!.. Маҳалла раиси нима қиляпти? Сепалак тош ўйнаб ўтирибдимикан, дерсиз. Йўқ, улар нозик меҳмонларни кутиб олиш билан банд. Ҳатто, бизга ахборот беришдан ҳам “кафтларини юзларига пардалар қилиб” қочиб қолдилар. Асил вазифаси халқ ва ҳокимият ўртасида кўприк бўлиши керак бўлган раис “ичкуёв” аҳволида! Уят!..   Масъуллардан аҳолига ёрдам беришларини сўраб қоламиз.   Озодбек ШАРОБИДДИНОВ, “Муштум”нинг махсус мухбири