МЕҲНАТНИНГ ҚАДРИ ЙЎҚ(МИ?)
Mushtum Jurnali
0:00 / 0:00
МЕҲНАТНИНГ ҚАДРИ ЙЎҚ(МИ?)
5 234 просмотра · 1 месяц назад
Mushtum Jurnali
39,9 тыс. подписчиков
5 234 просмотра · 1 месяц назад
Фельетон
Ангор тумани аввалги раҳбарларининг, “Манави бўш ётган ерни боғ қилсанглар, кейин номларингга ҳужжатлаштириб бераман” деган оғизаки ваъдасига ишонган 70 ёшли Қобул ота Нодиров кампири билан бирга 1.21 гектар ерга 600 туп дарахт экиб, тўрт йилдан буён ёзнинг жазирамаси-ю, қишнинг қаҳратонида темир уй – контейнерда яшаб, меҳнат қилиб келишмоқда.
Шу йилнинг июнь ойида улар бехабар боғлари электрон аукционга қўйилиб, ўзгага сотиб юборилибди.
Эчки сотиб олсангиз ҳам тишини кўриб, этини ушлаб, кейин савдолашасиз.
Аукцион савдода боғни бўш ер майдони сифатида кўрсатилгани – бир оиланинг 4 йиллик меҳнати, 600 туп дарахтнинг тақдири жойига бориб ўрганмай, хонада ўтирволиб, савдони пиширишганидан дарак бераяпти.
Фельетонга Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.
Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
«Муштум»нинг махсус мухбири