Перейти к содержимому

МАКТАБГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛУВЧИ ОНАХОН

Mushtum Jurnali

0:00 / 0:00

МАКТАБГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛУВЧИ ОНАХОН

200 просмотров · 12 часов назад
Mushtum Jurnali
39,9 тыс. подписчиков
200 просмотров · 12 часов назад
Ёқутхон ая Абдуллаева Андижон вилояти, Балиқчи туманининг “Матонат“ маҳалласидан. Ая уч йилдан буён маҳалладаги 17-мактабга нафақасидан китоб сотиб олиб, совға қилади. Онахон яхши ниятда Умра зиёрати учун пул йиғаётган эди. Лекин сафар маблағларини болалар илм олиши учун сарфлади. Шу кунгача мингга яқин китоб совға қилди. Ўқувчилар Ёқутхон ая берган китобларни ўқиб турли нуфузли танловларда қатнашиб, муносиб ўринларни қайд этишмоқда, дунё кўришмоқда. Онахоннинг эзгу ташаббуси ёш авлод қалбига илм ва маърифат уруғларини қадамоқда. Ёқутхон ая умрага боришдан кўра болалар китоб ўқишини кўпроқ хоҳлади. Бу уни эл аро янада ҳурматли қилди. Балки, онахон бу ишлари сабабли Умра зиёратига тенг савобни қўлга киритгандир.   Озодбек ШАРОБИДДИНОВ, «Муштум»нинг махсус мухбири   Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali